Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кунига 2 дона банан саломатлигингизга қанчалар фойда келтиришини биласизми?

Соғлом овқатланиш доим ҳам маззали бўлмайди. Аммо бу бананга тегишли эмас. Шу сабабли улар организмга қанчалар катта фойда эканлигини билиб қўйиш фойдадан ҳоли бўлмайди.

  1. Қон босим нормаллашади

Банан таркибида 420 мг калий борлиги сабабли у юқори қон босимни туширади.

  1. Ортиқча вазндан халос этади

Бананлар клетчатка (тўқималар)га бой — шу сабабли уни истеъмол қилган одам анча вақт оч қолмайди.

Бананда мавжуд крахмал иштаҳани очмайди ва бу билан вазн тўплашнинг олдини олади. Ушбу крахмал қондаги қанд миқдорини пасайтиради.

  1. Камқонлик хавфи камаяди

Бананларда темир моддаси кўп, бу эса эритроцитлар ишлаб чиқилишига ёрдам беради. Шунингдек бананларда витамин В6 мавжуд у қондаги глюкоза миқдорини назорат қилади.

  1. Овқат ҳазм қилиш яхшиланади

Бананлар осон ҳазм бўлади. Шунинг учун гастрит, жиғилдон қайнаш ва диареядан кейинги илк таом сифатида ҳам истеъмол қилинади — улар сарфланган минералларни тиклайди.

  1. Стрессни камайтиради

Бананлар кайфиятни кўтаради. Уларнинг таркибида триптофан мавжуд, у организмга серотонин («бахт гормони»)ни етказиб беришга хизмат қилади.

Бананда 27 мг магний мавжуд. Ушбу минерал яхши кайфият бағишлаб, уйқуни нормаллаштиради.

  1. Витаминлар етишмовчилигини тўлдиради

Бананлар витамин B6 га бой. Бананда ўртача В6 витаминининг 20 фоиз кунлик меъёри мавжуд. У организмга инсулин, гемоглобин ва аминокислотлар ишлаб чиқишга ёрдам беради.

Банан таркибида 15 фоизини С витамини ташкил этади. Ушбу витамин соғлом қон томирларини сақлаб туришга ёрдам берадиган ва коллаген ишлаб чиқаришда иштирок этадиган муҳим антиоксидант ҳисобланади.

  1. Қувватни оширади

Банандаги калий мушакларни тортишишдан асрайди, углеводлар эса спорт билан шуғулланиш учун етарли қувват беради.