Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мактабда газсўрғич ускунаси аниқланмади

Кеча, 19 январь куни zarnews.uz сайтида Пайариқ тумани Хоса қишлоғида яшовчи Раҳматилла Қоржововнинг мурожаати юзасидан ”Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали муносабат билдирган эди. Аммо муносабатга қўшимча равишда таҳририятдан “Мурожаатда Р.Қоржовов 2020 йил ноябрь ойида туман газ идораси ходимлари томонидан 1000 метр/куб газ истеъмоли учун пул терилгани, аммо истеъмол учун газнинг ҳиди ҳам йўқлиги, мактабдаги газсўрғич туфайли хонадонларга табиий газ етиб бормаётганлигини ёзган. Аммо юқорида берилган жавоб хатида бу саволларга жавоб йўқ…” мазмунида савол берилган.

“Payariqtumangaz” бўлимининг маълум қилишича, муносабатда айтилганидек, Хоса қишлоғида яшовчи Раҳматилла Қоржовов жорий йилнинг ноябрь ойида табиий газга 1000 метр/куб учун пул тўламаган. Истеъмолчи 2020 йил октябрь ойида 40 минг сўм, ноябрь ойида 50 минг сўм, декабрь ойида 150 минг сўм тўловларни амалга оширган. Раҳматилла Қоржововнинг олдиндан тўлови 49 минг 619 сўмни ташкил этади. Истеъмолчининг хонадони газ тармоғининг сўнгги нуқтасида жойлашганлиги учун ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши оқибатида табиий газ таъминотида узилишлар бўлган. Фуқаро Р.Қоржовов суюлтирилган газ билан таъминланган. Шунингдек, туман газ идораси ходимлари мурожаатчининг хонадонида бўлиб, газ ускуналари ва ҳисоблагичларни техник кўрикдан ўтказган. Айни кунларда унинг хонадонида табиий газ меъёридан паст бўлса-да ёниб турибди.

Мутахассислар томонидан ҳудуддаги 25-умумий таълим мактаби кўздан кечирилганда газсўрғич ускунаси аниқланмаган.

“Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали ахборот хизмати.