Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мактабларда якуний давлат имтиҳонлари бекор қилиниши мумкин

Ижтимоий тармоқларда фуқаролар томонидан умумтаълим муассасаларининг 5-11-синф ўқувчилари учун босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонларини ўтказиш ёки бекор қилиш бўйича саволлар берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва тегишли давлат ташкилотлари 5-11-синф ўқувчилари учун босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонларини ўтказиш йўллари ёки бекор қилиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда ХТВ матбуот хизмати маълум қилди.

Ишлаб чиқилган таклифлар Махсус ҳукумат комиссияси муҳокамасига тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Махсус ҳукумат комиссиясининг бу масаладаги қарорини ўз каналлари орқали хабардор қилади.

“Шу ўринда, ўқувчилар “Онлайн мактаб” каналларида намойиш этилаётган телевизион дарслар орқали билим олишни