Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Марказий банк валюталарнинг янги қийматини белгилади: доллар курси яна ошди

Марказий банк 9 июлдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Долларнинг расмий курси ўтган ҳафтага нисбатан 3.62 сўмга ошиб, 8578.36 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 119.41 сўмга тушиб, 9628.35 сўмни ташкил этди.

Бир Россия рубли эса 1,31 сўмга арзонлашиб, 134,52 сўмга етган.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.