Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Марказий ҳарбий округда кучишлатар тизимларнинг ҳамкорликдаги ўқуви ўтказилди

25-26 июнь кунлари Марказий ҳарбий округидаги Кучишлатар тизимлар ҳамкорлигида Жиззах ва Самарқанд вилоятининг тоғли, чегара олди ҳудудида кенг масштабдаги қўмондон штаб ўқуви ўтказилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Ушбу ҳамкорликдаги амалий машғулотларда Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев раҳбарлик қилди.

Бир гуруҳ террорчилар Жиззах вилоятининг чегара районидан ўтиб, Зомин дам олиш маскани томон ҳаракатланди. ДХХ Чегара қўшинлари, ҳарбий округ тасарруфидаги ҳарбий қисмлар, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари ҳамкорлигидаги махсус бўлинмалар тезкорлик билан шартли душман жойлашган ҳудудни блокировка қилди. Йўлларга блокпост қўйилди. Ноқонуний қуролланган кимсаларга кескин зарба берилиб, асирлар қутқарилди.

Мазкур кўргазмали машғулот Булунғур туманидаги чегара ҳудудида ҳам ўтказилди.