Самарқанд шаҳрида ноқонуний “майнинг ферма” ташкил этиб, 794,5 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаган шахс аниқланди
- 16.04.2026 14:49
- 91
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан Самарқанд шаҳрида терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда фуқаро С.Н. шаҳарнинг Мирзо Улуғбек кўчасидаги манзилда жойлашган уйининг ертўласида яширин равишда 5 тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмасини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 794,5 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 278-9-моддаси (майнинг фаолиятини қонунга хилоф равишда амалга ошириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Теглар:
майнинг ферма
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Пул бахт келтирадими?
- Бугун, 16:15
- Жамият
Нарколаборатория - яширин жиноий марказ
- Бугун, 15:55
- Жиноят ва жазо