Самарқанд шаҳрида тизимга 9 млрд. сўмлик зарар келтирган майнинг фермаси аниқланди
- 18.12.2023 09:24
- 116
- Жиноят ва жазо
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мутахассислари иштирокида вилоятда навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида Самарқанд шаҳрида фаолият юритиб келаётган “Г.Б.М.” МЧЖ (мебель ишлаб чиқариш цехи шаклида рўйхатдан ўтган, аммо у ерда яширинча майнинг фаолияти билан шуғулланган) 47 дона майнинг қурилмасига эга майнинг фермаси фаолиятини ташкил этганлиги аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу МЧЖ томонидан давлат манфаатларига 9 млрд. 852 млн. сўмликдан зиёд қўшимча зарар ундиришга қаратилди.
Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.
Теглар:
майнинг ферма
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа