Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Яна майнинг қурилмаси: Самарқанд шаҳрида давлатга 2,2 млрд. сўмдан кўп зарар етказган шахс ушланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва Самарқанд вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси мутахассислари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида Самарқанд шаҳрида яшовчи 33 ёшли Ҳ.А. ноқонуний равишда ўз яшаш хонадонида 21 та "майнинг" қурилмаларидан фойдаланиб "Майнинг-ферма" ташкил қилгани аниқланган.

Унга кўра, фуқаро "Майнинг-ферма" фаолияти учун ҳеч қандай рухсатнома ва ҳужжатларсиз ҳамда электр тармоғига ҳисоблагичларсиз ўзбошимчалик билан уланиб, 2 млрд. 252 минг сўм миқдорида моддий зарар келтирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми "а" банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.А.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми "а" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.