Нурободда ҳам майнинг қурилмаси аниқланди, ўғирланган электр энергияси: 2,5 млрд. сўмдан ортиқ

Бош прокуратура томонидан ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан, Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги “O.E.” МЧЖ раҳбари Б.С. жамиятга қарашли худуддаги бинода умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ноқонуний уланиб, крипто-актив ва майнинг фаолиятини қонунга ҳилоф равишда амалга ошириб келиб, 2,5 млрд. сўмлик 703,0 минг кВт электр энергиясини ўғирлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан “O.E.” МЧЖ раҳбари Б.С.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.