91 миллион сўмлик электр ўғирлиги: Самарқандда “Майнинг ферма” ташкил этган хонадон аниқланди

Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор қидирув тадбирида аниқланган.

Маълум бўлишича, Самарқанд шаҳридаги Хўжасоат маҳалласидаги хонадонлардан бирида яшовчи У.У. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида 4 та тўпламдаги “Antimer” қурилмасини тижорат мақсадида электр тармоғига яширинча улаб, 91,7 млн. сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.