Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Миржалол Қосимов коронавирусга қарши кураш учун 75 миллион сўм хайрия қилди

Шу кунларда мамлакатдаги барча соҳа вакиллари мазкур пандемияга қарши курашишда ёрдам қўлини чўзишга ҳаракат қилмоқда.

Жумладан, юртдошларимиз «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондининг ҳисоб рақамларига жисмоний ёки юридик шахс сифатида маблағ ўтказиш йўли билан ўз ҳиссаларини қўшишга ҳаракат қилишмоқда.

Дунёдаги мураккаб вазиятда ўзбек халқига хос бўлган баҳамжиҳатлик ва саховатпешалик коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида ташкил этилган «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига беғараз ҳамда беминнат ёрдамини аямаётган катта корхоналар, тадбиркорлар, таниқли ва машҳур инсонлар томонидан катта миқдордаги маблағлар хайрия қилинмоқда.

Ўз навбатида, мазкур хайрли ишга ўзбек футболи афсонаси, айни пайтда ОКМК жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаб келаётган мутахассис Миржалол Қосимов ҳам ихтиёрий равишда ушбу фондга беғараз ёрдам тариқасида 75 миллион сўм маблағни ўтказиб берди.

Бу ҳақда ОКМК футбол клуби маълум қилди.