Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги 9-ИДУМга кириш учун тест синовлари бўлиб ўтмоқда

Бугун Самарқанд шаҳар Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги 9-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига ўқувчиларни қабул қилиш учун тест синовлари бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мактаб математика фанига ихтисослашган бўлиб, 5-синфдан иқтидорли ўқувчиларни қабул қилади. Тест синовлари Давлат тест маркази (ДТМ) ходимлари томонидан Самарқанд шаҳридаги 8-ИДУМда икки навбатда олинмоқда. Саволлар ДТМ томонидан тузилган бўлиб, жами 30 та - 20 та математика ва 10 та она тили фанидан иборат.

Мактабга 130 нафар талабгор-ўқувчи ариза берган. Тест синовларини муваффақиятли топширган ўқувчиларнинг 60 нафари мактабга қабул қилинади.

Давлат тест маркази Самарқанд вилоят бўлими ахборот хизмати.