Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Наврўз байрами арафасида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Жорий йилда Наврўз байрами шанба кунга тўғри келади. Президент Фармонига биноан, 23 март – душанба куни барча ходимларга қўшимча дам олиш куни бўлади.

Шундай қилиб Наврўз байрами арафасида ўзбекистонликлар 3 кун кетма-кет дам олишади:

21 март – шанба (Наврўз байрами);

22 март – якшанба (дам олиш куни);

23 март – душанба (қўшимча дам олиш куни).

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг маълум қилишича, карантин сабабли ёки Наврўз байрами қолдирилганлиги сабабли 23 мартдаги дам олиш куни бекор бўлди, деган гаплар ёлғон. Бу ҳақда ҳеч қандай расмий ҳужжат қабул қилинмади. Президентнинг 2019 йил 14 ноябрдаги фармони ҳали ҳам ўз кучида турибди.