Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Нексия" ва "Камаз" иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчи касалхонада

Жорий йилнинг 10 март куни соат 21:00 ларда М-34 “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг 103 километрида - Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудида ҳайдовчи Б.И. бошқарувидаги “Камаз-53212” русумли транспорт воситасининг қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи А.И. бошқарувидаги “Нексия-1” русумли транспорт воситасининг ўтиб кетишини кутмасдан орқага қайрилиши оқибатида тўқнашув содир бўлган.

Оқибатда “Нексия-1” русумли транспорт воситаси йўловчиси Ш.К. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

"Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишингизни, ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймаслигингизни сўраймиз", дейилган Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарида.