Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“NEXIA R3” энг харидоргир моделга айланди

Қозоғистонда энг кўп сотилаётган автомашиналар Топ-10лигида “Nexia R3” биринчи поғонада қайд этилди. Январь ойида ушбу мамлакатда 449 та шу моделдаги машина сотилди. Бу ҳақда UZAUTO MOTORS матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2020 йилнинг январь ойида Қозоғистоннинг автомобиль бозорида сотувлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга ошган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда “Ravon” бренди остида автомобиллар савдоси 2019 йилнинг мартидан қайта тикланди. Ўтган йил давомида Қозоғистонда 3536 та “Ravon Nexia R3” автомобили сотилган. Шу билан бирга, 2019 йил сентябрь-октябрь ойларида “Nexia” мамлакатдаги энг кўп сотилган учта машинадан бири эди ва янги йилда у сотув пешқадамига айланди.