Одамлар нега автобус сўраяпти?
- 12.12.2019 10:53
- 233
- Жамият
Бугун Ургут туманидаги Деҳқонобод касб-ҳунар коллежида ва 35-умумий ўрта таълим мактабида сайловчилар билан ўтказилган учрашувда аҳоли вакиллари такси ва микроавтобус йўл кира ҳақи қимматлигини айтиб, Самарқанд шаҳри ва Ургут тумани марказига автобус қатновини йўлга қўйишда ёрдам сўрашди.
Умуман, кейинги пайтларда жойларда ўтказилаётган учрашувларда ушбу масала кўп тилга олинмоқда. Ургут тумани қишлоқларидан туман маркази ёки бошқа шаҳарларга бориб-келиш учун бир киши ўртача 10 минг сўмдан 30 минг сўмгача пул сарфлаётганини таъкидлашмоқда. Бу айниқса, талабалар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, ўқитувчилар, пенсионерлар учун қимматлик қилмоқда.
Демак, аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш масаласини бутун вилоят миқиёсида ўрганиб, бу борада дастур ишлаб чиқиш керакка ўхшайди.
Г.МЎМИНОВА.