Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Олий ҳарбий таълим муассасаларига талабгорларнинг тест натижалари тақдим этилди

📝 Маълумки, жорий йилда олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш тест синовлари давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари билан бир вақтда 2-13-сентябр кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилди.

📍 Бунда республика бўйича 7 та олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган 8 мингдан ортиқ талабгорлар тест синовларида иштирок этди.

Мазкур талабгорларнинг тест натижалари 2020 йил 16 сентябрь куни белгиланган тартибда олий ҳарбий таълим муассасаларига тақдим этилди.

Давлат комиссиясининг 1-сон баёнига мувофиқ, олий ҳарбий таълим муассасаларига тавсия этилмаган талабгорлар рўйхатдан ўтишда ўзлари танлаган ҳарбий бўлмаган олий таълим муассасаларининг бештагача бакалавриат таълим йўналишларида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга.