Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Олий таълим муассасаларида аънавий таълим қачондан бошланади?

Ушбу саволга Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов жавоб берди:

«Бугунги кунда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан шу масала бўйича ишламоқда. Янгилик бўлса, тезкорлик билан эълон қиламиз. Нафақат талабалар, балки ўқитувчилар ҳам анъанавий таълимни соғинган.

Бундан ташқари, туманларда интернетга кириш имконияти йўқ талабалар учун марказлар ташкил этиляпти ва талабаларнинг онлайн таълим олиши учун имконият яратиляпти», деди Абдували Холиқов.

Шунингдек, махсус таълим вазирлиги вакили олий таълим тизимидаги талабаларнинг кўпчилиги ётқохоналарда яшаши, бундай вазиятда карантин қоидаларига амал қилиш даражаси сусайиши мумкинлигини алоҳида қайд этди.