Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Оқдарё тумани ҳокимига ўринбосар тайинланди

Бобомурод Шакарович Аролов бугундан Оқдарё тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлади.

1984 йилда Қўшработ туманида туғилган Б.Аролов 2018-2019 йилларда Қўшработ тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Шу пайтгача Қўшработ тумани “Оташ нур қурувчи” масъулияти чекланган жамияти директори сифатида фаолият олиб бораётган эди.