Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистон ва Туркманистон давлат чегарасини демаркация қилиш ҳужжатларини ҳукуматлараро комиссия кўриб чиқади

30 cентябрь - 6 октябрь кунлари Нукус шаҳрида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Қўшма Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.

Учрашувда томонлар демаркациянинг меъёрий-техник ҳужжатларини солиштириб чиққан. Томонлар ҳужжатларни Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Қўшма Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссияси томонидан тасдиқлашга киритишга келишган.

Шунингдек, учрашувда ўзаро чегарада аэрофотосуратга олиш юзасидан ҳам муҳокама ўтказилган. Музокаралар якунида делегациялар раҳбарлари учрашув юзасидан тегишли баённомани имзолаган.