Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистонда “Sputnik V” вакцинасини рўйхатдан ўтказиш бошланди

Россия Федерацияси томонидан тақдим этилган учинчи босқич клиник синовлари натижалари таҳлили муҳокама қилиниб, бирламчи босқичда сертификатлаштириш ҳамда рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлаш мумкинлиги маъқулланди.

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, коронавирус инфекциясига қарши эмлаш фақатгина ихтиёрийлик тамойили асосида амалга оширилади. Шунингдек, биринчи навбатда коронавирус юқиш хавфи даражаси юқори бўлган қуйидаги шахслар эмланади:

- 65 ёшдан ошган қариялар ва кексалар;

- сурункали касалликлари бор шахслар;

- тиббиёт ходимлари;

- мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда олий таълим муассасалари ходимлари;

- аҳоли билан бевосита мулоқотга киришадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.