Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистонга АҚШ ва Германия компанияси ишлаб чиқарган вакциналардан 100 минг дона келтирилади

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Баҳодир Юсупалиев маълум қилди.

Унда айтилишича, Ўзбекистон COVAX (Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш механизми)га аъзо давлатлар қаторига киритилган.

Ўзбекистон “COVID-19”га қарши вакцинани амалиётга киритиш учун мамлакат аҳолисининг 20 фоизи миқдорида буюртма тайёрлаб, "COVAX" фондига юборган.

Ҳозирда Американинг "Pfizer" ва Германиянинг "BioNTech" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши "Comirnaty" вакцинасини Ўзбекистонга 100 минг доза миқдорида олиб келиниши бўйича ишлар олиб борилмоқда.

"Pfizer" ва "Biotech" вакцинасини юқори совуқлик занжирига жиддий риоя этган ҳолда -70 ℃ ҳароратда сақлаш талаб этилади.

«Юртимизда -70 ℃ ҳароратни сақлайдиган музлатгичлар мавжуд», - дейди Б.Юсупалиев.

Эмлаш жараёнига тайёргарлик кўриш мақсадида "GAVI" ташкилоти томонидан 17 та катта ҳажмдаги рефрижераторлар ва 206 та юк ташувчи минивен автотранспорт воситалари тақдим этилиб, юртимизнинг ҳар бир ҳудуди ва туманига етказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.