Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистоннинг 70 нафар академиги кўмагида ёзилган қомус

“Ўзбекистон Миллий энциклопедияси”нинг яратилиш тарихи ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз.

Неъматулла ХОЛИҚОВ,

Навоий вилояти, Хатирчи тумани.

Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 4 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қомусини нашр этиш тўғрисида”ги ҳамда 1997 йил 20 мартдаги “Ўзбекистон Миллий энциклопедияси” Давлат илмий  нашриётини ташкил  этиш тўғрисида”ги қарорлари асосида юртимизда 11 та илмий таҳририят ташкил этилди, 200 нафар олимдан иборат 23 та жамоатчилик Кенгаши тузилди.

Мавжуд 12 та жилдли энциклопедияни нашр этишда 70 нафар академик, 200 нафар фан доктори, 5 минг нафар соҳа ва тармоқ муаллифлари иштирок этди. 12 жилдли мазкур китобга 9 мингта безакли материал (харита, чизма ва расмлар), 50 мингта мақола киритилган.

Шунинг учун 2005 ва 2006 йилларда Москвада ўтказилган Халқаро китоб кўргазмасида ушбу энциклопедия махсус дипломга сазовор бўлди.