Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Паст Дарғомдаги бекатнинг эгаси борми?

Паст Дарғом тумани Жума шаҳри (статистика бўлими рўпараси)даги бекатда йўловчилар учун шароит йўқлиги етмаганидек, ёғингарчилик кунлари бу ерга сув тўпланиши одамларга ноқулайлик туғдирмоқда.

Унинг устига ҳудудга ён-атрофдан, йўловчилар томонидан ташланадиган чиқиндиларнинг тўпланиши ҳам таъбни хира қилади. Унга на бекат мутасаддилари, на унга ёндош “Гулшод” маиший хизмат уйи, “Лола” ресторани раҳбарлари эътибор беради.

Бундай ноқулайлик ва антисанитария ҳолати қачон бартараф этилади?

Манба: pdh.uz