Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пайариқ мактабларида ўзлаштирилган 3,2 миллиард сўмлик ҳужжатлар тўплами қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган

Кеча, 3 декабрь куни Zarnews.uz сайтида “Пайариқ тумани мактабларида 3,2 миллиард сўм маблағ ишламайдиган ходимлар ва ортиқча иш ҳақи ҳисоблаш орқали ўзлаштирилган” сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Ушбу мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Пайариқ тумани мактабларида аниқланган 3,2 миллиард сўм ўзлаштирилиши ҳолати 2016 йилдан 2020 йилга қадар рўй берган. Йиллар кесимида 3,2 миллиард сўм 2016 йил 79,4 миллион сўм, 2017 йил 213,4 миллион сўм, 2018 йил 1,163 миллиард сўм, 2019 йил 1,684 миллиард сўм, 2020 йил 74,3 миллион сўмни ташкил этади.

3,2 миллиард сўм ишламаган ходимларга тўланган иш ҳақлари 957,68 миллион сўмни, қайта-ҳисоб китоб 901,04 миллион сўмни, меҳнат таътили 480,23 сўмни, рағбатлантириш 654, 47 миллион сўмни, туғруққача ва туғруқдан кейинги таътил 131,57 миллион сўмни, касаллик варақаси 3,62 миллион сўмни, бошқалар 85,9 миллион сўмни кўрсатмоқда. Юқоридагилардан тўланиши лозим бўлган сумма жами 2,654 миллиард сўмни ташкил этиб, шундан 1,937 миллиард сўми тўланган, тўланмаган қисми эса 716,3 миллион сўмни ташкил этмоқда.

Бундан ташқари, ушбу йилларда туман халқ таълими бўлими мудири лавозимида ишлаб келган А.Рашидов 2020 йил 13 майдан, марказлашган молия-бухгалтерияси бош ҳисобчиси Н.Жабборов 2020 йил 14 майдан лавозимидан озод этилган. Худди шундай ўзлаштиришларга йўл қўйган маъсул ҳисобчи лавозимидаги 11 нафар ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Ўрганиш натижалари бўйича расмийлаштирилган ҳолатлар бўйича 3,2 миллиард сўмлик ҳужжатлар тўплами қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилганлигини маълум қиламиз.

Шунингдек, ҳозирги кунда ўрганиш натижаси бўйича аниқланган ҳолатларни бартараф этиш ва уларни келгусида такрорламаслик юзасидан Халқ таълими вазирлиги томонидан тегишли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилганлиги ва доимий равишда камерал назорат олиб борилаётганлигини билдирамиз.

У.ТУРГУНБАЕВ,

Пайариқ тумани халқ таълими бўлими мудири.