Пайариқ тумани марказига кириш-чиқиш ва ҳаракатланиш вақтинча чекланди

Туманда COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида бугун эпидемик вазият нохуш бўлган Илғор, Янги ҳаёт, Хўжа Исмоил, Гўзал ва Каттасайдов, Алишер Навоий, Фаровон ва Мустақиллик маҳаллалари орқали туман марказига кирувчи йўллар, Челак шаҳри марказига Бунёдкор, Аҳмад Яссавий, Тошҳовуз, Мирзо Улуғбек, Ғойиб ота, Хўжаобод, Қумчуқ маҳаллалари орқали олиб кирувчи барча йўллар бетон тўсиқ билан тўсилди.

Карантинга олинган маҳаллалар ҳудудидаги асосий ва ички йўлларда кириш-чиқиш кучайтирилган тартибда назоратга олинди.

Зарурат бўлмаса кўчага чиқманг!