Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пайариқлик пахтакорлар зафар қучди

Пайариқ тумани кейинги ўн йилдан ортиқ танаффусдан сўнг шартномадаги 34 минг 370 тонна пахта топширишни уддалашди.

Бунга асосий сабаб, пахтачиликда янги ислоҳотлардан бўлган кластер тизимини мисол келтиришимиз мумкин. Туманда "Пайариқ кластер" ва "Самарқанд коттон кластер" МЧЖларининг ташкил этилиши тумандаги 12 минг 459 гектар пахта далаларида агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш, фермерлар пахта-тўқимачилик кластер корхоналари билан шартнома тузиб, ушбу шартнома асосида ғўза парваришини амалга ошириши натижасида фермерларга яратилган шароит яхшиланиб, ҳосилдорлик кўлами ортди ва бу йил улар улкан хирмон яратишди.

Эришилган муваффақиятга тумандаги “Одил Муҳаммадиев”, "Сортой", "Зироатшунос пахта даласи" ва "Умиджон тараққиёти" фермер хўжаликлари муносиб ҳисса қўшиб, қўшимча равишда 30-40 тоннадан пахта топширди.