Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пластик картадан бемор бола учун йиғилган пуллар ўғирланди

2019 йил 19 июль куни Навоий шаҳрида Гулбоғ кўчасида яшовчи 48 ёшли Ж.П. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 3 июлдан 4 июлга қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг 12 ёшли қизи Г.А.нинг соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам кераклиги тўғрисида “Телеграм” ижтимоий тармоғидаги “Бемор болажон” каналига берган эълони билан танишиб +99890-362-- телефон рақамидан Ж.П.га қўнғироқ қилиб, қизининг соғлиғини тиклаш учун ўз ҳисобидан пул маблағларини ҳайрия қилмоқчилигини айтиб алдов йўли билан ишончига кирганини ва ундан пластик картаси махфий кодини олиб картасидан 6 090 300 сўм пулини ечиб олганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ИИВ фуқаролардан хайрия қилиш мақсадида ёки турли интернет сайтлари орқали арзон нархдаги маҳсулотларни сотиб олишни айтиб, банк ҳисоб рақамингиз, пластик карточкангизнинг рақамларни сўраган шахсларга ҳисоб рақамларингиз ва пластик карточкангизнинг махфий кодларини тақдим қилмасликни сўраган.