Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пойтахтдаги автосервисда портлаш рўй берди

Бугун, 14 март куни соат 11:15 ларда Тошкент шаҳри бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқармасига Учтепа туманидаги Фозилтепа кўчасида жойлашган автосервислардан бирида портлаш рўй бергани тўғрисида хабар келиб тушган.

Тошкент шаҳар ИИББ Учтепа туманида содир бўлган ҳодиса ҳақида маълумот берди.

Билдирилишича, автосервисда кислород баллони портлаган, оқибатда сервис биноси томининг бир қисми қулаб тушган. Жароҳат олганлар касалхонага ётқизилган.

Хабарда айтилишича, кислород баллонидан фойдаланган ҳолда ишлашда хавфсизлик қоидаларининг бузилиши рўй берган ҳодисага эҳтимолий сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Ёнғин рўй бермаган.

Ҳозирда терговга қадар тадбирлар олиб борилмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, прокуратура ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ходимлари воқеа жойида ишламоқда.