Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пул ҳақида қизиқарли фактлар

  Пулга эътиборсиз инсонни учратиш жуда қийин. Айрим инсонлар уни севади, бошқалари эса ундан нафратланади ва барча муаммоларда пулни айблайди. Биз бу қарашларнинг иккаласининг ҳам тарафдори бўлмасдан, пулга реал ҳаётимизнинг қизиқарли унсури сифатида қарашга ҳаракат қилиб кўрдик.

  Сўзнинг этимологияси (келиб чиқиши)

  “Танга”  (money – лот.) тушунчаси бизларга Қадимий Римдан кириб келган. Рим маъбудаси Юнона, лотинчадан таржима қилинганда “огоҳлантирувчи” ёки “маслаҳатчи” маъносини берадиган, Money – танга ваколатига эга бўлган.  Айнан ушбу маъбуда ибодатхонаси ёнида металл пул тайёрлайдиган устахоналар мавжуд бўлган. Мазкур устахоналар маҳсулотини танга – money деб аташган, инглиз тилида “money” сўзидан пулнинг умумий номи ҳосил бўлган – money.

  Ирим сирим ва ишоралар

  Инсоният асрлар оша ўз ҳолатини пул билан боғлаб келган. Инсоннинг қанча пули кўп бўлса у ўз келажагидаги ёрқин ҳаётга шунча кўп ишонган. Халқ орасида пул билан боғлиқ ирим-сиримлар кўплаб учрайди, ҳар миллатнинг ўзини иримлари мавжуд. Масалан, Рус халқлари орасида баҳорда қушларни илк сайрашини савдогарлар чўнтагида танга билан тинглашган. Чўнтакда танга билан қушлар сайрашини тинглаш йилни омадли келишидан дарак берган, мобода қуш сайраган вақтда чўнтакда танга бўлмаса йил омадсизлик ва зиён кўриш билан ўтади деб ҳисобланган. 

  Ноёб шаклдаги пуллар

Дастлаб пул вазифасини қимматбаҳо маҳсулотлар бажарган: маржонлар, юнгли жониворлар териси, қимматбаҳо чиғаноқлар, қимматбаҳо металлдан тайёрланган буюмлар, қўй ва туялар. Ҳозирги кунда ҳам айрим мамлакатлар баъзида ноёб шаклдаги пулларни муомилага киритиб туради.

ТОП-10 удивительных фактов о деньгах

Яқинда Сомали банки пирамида, юмалоқ, тўртбурчак, цилиндр шаклидаги ҳажмли тангаларни муомалага чиқарди. Бенинда наша барги шаклидаги пуллар муомалага чиқарилди. Раундда бўлса маймун акс эттирилган уч ҳажмли тангалар чиқарилди.

Энг катта тангалар

Канада Банки “Чинор барги” деб номланган 100 килолик олтиндан ясалган улкан танга чиқарди. Бундай тангадан атига беш дона чиқарилди. “Бил Фил” номли 31 килолик тангани Австрияда чиқаришди, улар 15 дона эди.

XXIX Олимпиада ўйинларига атаб Хитойда ўн килолик олтин танга чиқарилди. 1727 йилда Россияда “рубль – плата” деб номланувчи оғирлиги 1638 грамм келадиган Россиянинг энг йирик тангаси чиқарилган.

  Қоғоз пул

Қоғозли пулни дастлаб тахминан 1000 йил илгари, қоғознинг ватани - Хитойда кашф қилишган, кенг оммага бўлса икки асрдан сўнг тарқала бошлаган.

Улардан фойдаланиш мис сим ва тангалардан кўра анча қулай эди. Қоғоздан тайёрланган пул кейинроқ Японияда пайдо бўлди. Европага қоғоз пуллар 1574 йилда кириб келди, испанлар томонидан қамал қилингандан сўнг, Лейден шаҳри ҳукумати оддий тангалар танқислиги сабабли қоғоз пулни муомалага киритди. Кейинчалик қоғоз пуллар бутун Европага, ундан кейин  бутун дунёга тарқалди.

  Буюмларга ном берган пуллар

Пул номлари янги сўзларга ном берган. Масалан, Венецияда янгиликлар нашр қилинган қоғозчалар чиқариларди, уларнинг нархи бир танга эди – ўша бир танга пул бирлигининг номи “газета” эди. Кейинчалик бир газетага сотиб олинадиган янгиликлар нашр қилинган қоғозчани ўзи газета деб атала бошлади.

Пулни қадрсизланиши

Пул қиймати ҳар доим қимматбаҳо металл нархи билан чамбарчас боғлиқ бўлган, чунки олтин ва кумуш нархи доимо ошиб боради деб ҳисобланган. Бироқ Америка кашф қилингандан сўнг Европага арзон кумуш оқиб кела бошлади ва бу ҳолат кумуш пул қийматини қадрсизлантириб юборди. Шунингдек пул инфиляция даврида, Давлат ўз харажатларини қоплаш учун ҳеч нарса билан (олтин) таъминланмаган пул босиб чиқаришни ёки асоссиз кредитлар берганда қадрсизланади.

Нумизматика

Коллекция йиғишнинг нуфузли тури: қоғоз пул ва танга йиғиш. XIX асрга келиб оммалашди, унгача ҳам алоҳида инсонлар бундай фаолият билан шуғулланишган. Хозирги кунда бу машҳур хобби турларидан бири ҳисобланади ва баъзида бизнеснинг бир тури  бўлиши ҳам мумкин. Ноёб тангалар ким ошди савдоларида ақл бовар қилмас пулга сотилади. Нумизматиканинг оддийроқ тури – оддий тангалар йиғиш билан барча шуғулланиши мумкин, ҳатто мактаб ўқувчиси ҳам.

Электрон пуллар Кенг маънода электрон пуллар – бу банк ҳисоб рақамларида ҳаракатланиб юрувчи нақдсиз пуллар ва улар узоқ вақтдан бери мавжуд. Интернетни ривожланиши ва пластик карточкаларини муомалага киритилишидан сўнг улар 90 – йилларда оддий одамлар ҳаётига кириб кела бошлади. Дастлаб одамлар электрон пулларга ишонқирамасдан қарашди, бироқ ҳозирги кунда уларсиз дўконлар ва интернет дўконлардан харид қилишни тасаввур қилиш қийин.

Қалбаки пуллар

Ҳар доим ва ҳар жойда қалбаки пул билан шуғулланувчиларни энг қаттиқ жазо кутган, бироқ бу ҳолат жиноятчиларни ҳеч қачон тўхтатиб қололмаган.  Археологлар томонидан Юнонистоннинг Эгина оролидан топилган энг қадимий сохта тангалар милоддан аввалги VI асрга тегишли: улар кумуш тангалар ўрнига устидан кумуш билан қопланган мис тангалар ясашган.

Танга чеккаларини қириб ҳажмини камайтириш ҳам қалбаки пул ишлаб чиқариш билан тенглаштирилган, бундай жиноят билан кураш оқибатида тангалар чеккасидаги чизиқчалар (тишчалар) пайдо бўлган. Пул – бу жаҳон тарихининг, инсоният тарихининг бир қисмидир. Демак, ҳар бир инсон тарихининг бир бўлагидир.

Бекзод Мусурмонов тайёрлади.