Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қалбаки пул ишлаб чиқарган икки йигит қўлга олинди

Косон туманида сохта пул ясаб муомалага киритган ёшлар қўлга олинди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ маълум қилди.

Суриштирувлар давомида маълум бўлишича, косонлик ёшлар — Ё.Б. ва С.Ф. 200 дона 50 минг сўмлик купюраларни рангли принтердан чиқариб, 2020 йил 24 январь куни Косон туманидаги “Олатўн” бозорига боради. Сўнгра, у ердан сохта пулларга косонлик Т.М.нинг 10 миллион сўмга баҳоланган ҳўкизини сотиб олади.

Уйга келган мол эгаси пуллар сохта эканлигини билгач, бу ҳақда Косон туман ИИБга мурожат қилган. Начора, қилмиш-қидирмиш деган гап бежизга айтилмаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ ТБ тергов ҳарактлари олиб борилмоқда.