Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қирғизистон раҳбари мамлакат Бош вазирини истеъфога чиқарди

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакат Бош вазири Қубатбек Бороновни истеъфога чиқарди, буйруқ имзо қўйилган кундан бошлаб кучга кирди. Бу ҳақда 9 октябрь куни Радио Sputnik хабар берди.

Маълум қилинишича, Боронов ва бошқа вазирлар янги вазирлар маҳкамаси шакллангунига қадар ўз вазифаларини бажаришда давом этади. Шу билан бирга, мамлакат ҳукумати ҳам истеъфога чиқарилди, деб ҳисобланмоқда.

“Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков буйруққа имзо қўйди, унга кўра... Қирғизистон Республикаси Бош вазири Қубатбек Боронов истеъфога чиқарилди”, - маълум қилди давлат раҳбарининг матбуот хизмати вакили.