Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қўшработда ўғирлик қилган аёл ушланди

Самарқанд вилоятидаги Қўшработ тумани ИИБга туманнинг Бойпурушли МФЙда яшовчи, 1982 йилда туғилган Б.Ш. ариза билан мурожаат қилиб, туманнинг Қўролос МФЙда жойлашган “Қўшработ деҳқон бозори”да қўлида бўлган бозор сумкасини раста олдига қўйиб, маҳсулотлар харид қилаётган вақтида, номаълум шахс ушбу сумканинг ичида бўлган 1.300.000 сўм пулларни ва турмуш ўртоғига тегишли фуқаролик паспортини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноят Қўшработ тумани, Пангат МФЙда яшовчи, 1961 йилда туғилган Т.О. исмли аёл томонидан содир этилганлиги аниқланиб, ундан 987.000 сўм пуллар ва Б.М.га тегишли фуқаролик паспорти далилий ашё тариқасида олинган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Т.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.