Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қозоғистонда аёл киши президент бўладими? Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин

Қозоғистон Марказий Сайлов Комиссияси(МСК) бугун мамлакат тарихида биринчи марта президентликка номзод сифатида аёл кишини рўйхатга олди.

Бу ҳақда Қозоғистон МСК ахборот хизматига таяниб РИА Новости хабар бераяпти.

Қўйи палата депутати

Қўйи палатага  "Ак жол" (Светлый путь, Оқ йўл) партиясидан депутат этиб сайланган Дания Еспаева 9 июнда президентлик сайловида мамлакат раҳбарлиги учун курашиб кўради.

Еспаева 58  ёшда. Мутахасислиги иқтисодчи. У узоқ йиллар банк соҳасида хизмат қилган. 2016 йилда "Ак жол" партиясидан депутат бўлиб сайланган.

2015 йилда бўлиб ўтган сайловларда бирданига иккита аёл, Лимана Койшиева и Айгуль Утеповалар савловда ўз номзодларини қўйишлари ҳақида баёнот берган эдилар. Аммо ўшанда уларнинг номзоди МСК талаблари даражасида қўлланмаган ва шу туфайли МСК уларнинг номзодини рўйхатга олмаган эди. МСКнинг талабига кўра, президентликка номзодлар сайловчиларнинг 1% миқдорича қўлловга эга бўлсагина уларнинг  номзоди рўйхатга олинади.

Еспаева ана шу миқдордаги сайловчилар қўлловига эришди ва МСК унинг номзодини рўйхатга олди. Қани кўрамиз, Еспаева сайловда қандай натижа кўрсатаркин? Балки у президент бўлиб кетар.