Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қозоғистонда бир қатор оммабоп ижтимоий тармоқлар тўсиб қўйилди

Кеча, 9 май куни Қозоғистонда бир қатор оммабоп ижтимоий тармоқлар тўсиб қўйилди, деб хабар бермоқда nuz.uz.

Интернет-провайдерлар Facebook, Instagram, YouTube, каби ижтимоий тармоқлар билан бирга бир нечта хабар тарқатадиган порталларни ҳам тўсиб қўйган.

Провайдерлар Telegram ижтимоий тармоқни ҳам тўсишга уринишган. Аммо, бунинг уддасидан чиқа олишмаган.

Шунингдек, Twitter ва WhatsApp ижтимоий тармоқлари ҳам узилишлар билан ишлаган.

Провайдерлар мамлакатдаги оммабоп ижтимоий тармоқлар билан бирга  - rus.azattyq.org, exclusive.kz, vlast.kz, holanews.kz сайтлари билан биргаликда "Ак жайык" ва "Уральская неделя" каби маҳаллий нашрларнинг сайтларини ҳам тўсиб қўйишган.

Бу чекловлар Қозоғистонда охирги пайтларда рўй бераётган тартибсизликлар туфайли қилинди. Жумладан, мамлакат прокуратураси рухсат олинмаган намойишлар қатнашчиларига қонун доирасида чора кўрилиши ҳақида огоҳлантирганига қарамай 9 май куни ҳам мамлакатнинг бир нечта шаҳрида активистларнинг норозилик намойишлари бўлиб ўтди ва улардан бир неча киши қўлга олингани айтилмоқда.