Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ҚҚСга ўтиш тартиби қандай бўлади?

Мамлакатимизда солиқ сиёсатини янада такомиллаштиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳаётга татбиқ қилинмоқда. Президентимизнинг жорий йил 10 июлдаги “Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал ҳужжат бўлди.

Ушбу ҳужжатга асосан 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтадиган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар давлат солиқ хизмати органларида ушбу солиқнинг тўловчиси сифатида мажбурий ҳисобга олинади ва бу қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олишнинг шарти ҳисобланади.

Шунингдек, қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтишда ушбу солиқ суммаси қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтилган санадан аввалги охирги 12 ойда харид қилинган товар-моддий захираларнинг тасдиқланган қолдиқлари бўйича реализация ҳажмига мос келадиган улушда ҳисобга олинади.

Қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиш ёки ягона солиқ тўловини тўлашни рад этиш тўғрисидаги хабарнома қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиладиган ой бошланишидан олдин ўн иш кунидан кечиктирмасдан тақдим этилади.

Самарқанд вилояти давлат

солиқ бошқармаси ахборот хизмати.