Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Раҳбарларнинг ваъдаларини кузатувчи сайт иш бошлади

Ўзбекистонда раҳбарлар ўз чиқишларида берган ваъдалар, турли концепция ва ҳужжатларда кўрсатилган бандларни мониторинг қиладиган сайт ишга тушди.

Энди фуқаролар vada.uz сайти орқали амалдорлар берган ваъдалар қанчалик бажарилганини кузатишлари мумкин.

• Масалан, сайтда "ЙПХ ва ППХ йил охиригача бодикамера билан таъминланиши керак (иккинчи уриниш), Вазирлар Маҳкамаси. Ваъда мақоми – бажарилмоқда. Муддат – 2019 йил 31 декабр" деб номланган ҳисоблагич қўйилган.

• Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжоновнинг журналистлар учун миллий ID-карталар жорий қилиш ҳақидаги ташаббуси ҳам келтирилган. Муддати 2019 йил 1 июнда ўтиб кетган бу ташаббус бажарилмасдан қолган.

Лойиҳа ташаббускорларининг айтишича, сайт орқали ўзига xос жамоатчилик назорати ўрнатилиб, аҳоли амалдорларнинг фаолиятини самарали назорат қилишига умид бор.