Сумалак -шиннили печене – барча учун севимли егулик
Самарқанд давлат тиббиёт университети олимлари болалар учун шакарли печене ўрнини босувчи сумалакли-шиннили печене ишлаб чиқариш технологиясини яратди.
– Табиий ширинликлар, жумладан, турли мева ва сабзавот шинниси қўшиш орқали тўйимли, нутриентларга бой бўлган шифобахш сумалакли-шиннили печенега 2025 йилнинг 22 августида патент ҳам олинди, - дейди лойиҳа муаллифи, – Самарқанд давлат тиббиёт институти профессори, тиббиёт фанлари доктори Сайдулло Расулов. – Мазкур печененинг таркиби вилоят санитария-епидемиологик осойишталик ва аҳоли саломатлиги бошқармасининг лабораториясида таҳлил қилиниб, истеъмолга яроқли деб топилди. Сумалакли печене таркиби нафақат тўйимли моддалар, балки организм учун энг зарур бўлган минералларга жуда бой.
Аслида сумалакнинг ўзи тўйимли озуқа бўлганлиги учун ҳам нонушта пайтида ширинликлар билан тановул қилиш лозим. Аммо унда хлор ва натрий моддалари кўп бўлиб, ошқозон шираси меъёрдан кўп бўлганда ва ошқозон яраси бўлган беморларга тавсия этилмайди. Калсийга эҳтиёжи бўлганлар, болалар ва ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизувчи аёллар, остеохондроз билан оғриган беморларларга кони фойда.
Сумалак печенени дармонсизлик ва бошқа қатор хасталикларда тавсия этиш мумкин. Қон ишлаб чиқарувчи моддалар кўплиги уни барча турдаги камқонликларда ва қон касалликларида қўллаш учун асос бўлади. Печенени оғир шамоллаш, буйрак хасталиклари бўлган болаларга тавсия этиб бўлмайди. Қандли диабетда ҳам кўп истеъмол қилиш нохушлик чақириши мумкин. Озғин, ўсишдан орқада қолган, иштаҳаси паст бўлган, тез-тез касалликка чалинувчан болалар ҳар куни кам миқдорда сумалак истеъмол қилишлари лозим.
Шакарли печене кўпгина аллергик касалликлар, ҳазм аъзоларининг бузилиши ва иммун танқисликка олиб келишини инобатга олиб, унинг ўрнига сумалакли печене тавсия қилиш мумкин.