Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россия ТИВ зудлик билан Қорабоғдан хорижий жангариларни олиб чиқишга чақирди

Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Олег Симолотов 23 октябрь куни Арманистоннинг Москвадаги фавқулодда ва мухтор элчиси Вардан Тоганян билан учрашув ўтказди. Томонлар Тоғли Қорабоғдаги вазиятни муҳокама қилди ва зиддият ҳудудидан Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатларидан олиб келинган жангариларни олиб чиқиш зарурлигига алоҳида тўхталди. Бу ҳақда Россия ТИВ тақдим этган маълумотга таяниб, РИА Новости хабар берди.

“23 октябрь куни Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Олег Сиромолотов ва Арманистон Республикасининг Россия Федерациясидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Вадан Тоганян ўртасида учрашуви бўлиб ўтди.  Томонлар Тоғли Қорабоғ зиддият ҳудудида давом этаётган жанговар ҳаракатлар тўғрисида фикр алмашди”, дейилган РФ ТИВ хабарида.

“Яқин Шарқ ва Шимолий Африканинг бир қатор мамлакатларида ташкил этилган ноқонуний қуролли тузилмалар жангариларининг минтақага олиб кирилиши мумкин эмаслиги ва уларни зудлик билан олиб чиқиб кетиш зарурлиги алоҳида таъкидланди”, деб таъкидланган хабарда.