Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россияда Ўзбекистон фуқаросига қурол билан ҳужум қилган 4 нафар ўсмирга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Санкт-Петербург шаҳрида 2020 йил 7 февраль куни шаҳар истироҳат боғларидан бирида 4 нафар ўсмир Ўзбекистон фуқароси С.Н.га ўқ отар қурол билан ҳужум қилди.

Мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси бу хабарни тасдиқлади.

Қайд этилишича, ҳамюртимизга 26-шаҳар шифохонасида зарур тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг рухсат берилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан олинган маълумотга кўра, мазкур ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган. Жиноятни содир этганликда гумонланаётганлар қўлга олинган. Тергов тадбирлари давом этмоқда.

Бош консулхона вазиятни ўз назоратига олган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненетс автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологода вилояти) ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +7-965-029-41-49.