Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россиядаги 26 та ОТМ талабалари ўқишини Ўзбекистонга имтиҳонсиз кўчириши мумкин

27.04.2019 йилдаги Вазирлар Маҳкамасининг 360-сонли қарори билан талабалар ўқишини кўчириш тартибига ҳам ўзгариш киритилди, деб ёзмоқда Xushnudbek.

Хусусан, халқаро тан олинган ташкилотларнинг ОТМлар рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатидан жой олган Россия Федерацияси ОТМларида таълим олаётган талабаларнинг аризаларига мувофиқ уларнинг ўқиши Ўзбекистон ОТМларига синовларсиз, яъни тест, ёзма ишсиз тўлов-контракт асосида кўчирилиши белгиланди.

Демак, янги тартибга кўра, эндиликда TOP-1000 дан жой эгаллаган Россиядаги ОТМларда таҳсил олаётган талабалар ҳеч қандай тўсқинликларсиз, қўшимча имтиҳонлар топшириб ўтирмасдан, шунчаки ариза бериш орқали ўқишини юртимизга кўчиришлари мумкин.

«Россиядаги қайси ОТМлар TOP-1000 таликка кирган?» деган савол кўпчиликни қизиқтириши табиий албатта. Шуни инобатга олиб, бизда тан олинадиган QS, ARWU ва THE халқаро рейтингларида кучли 1000 таликка кирган Россия ОТМлари рўйхатини шакллантириб чиқдим. Унга кўра, Россиянинг қуйидаги 26 та ОТМларидан ўқишни имтиҳонсиз кўчириш мумкин бўлади:

  1. Bauman Moscow State Technical University
  2. Far Eastern Federal University
  3. Higher School of Economics (HSE University)
  4. ITMO University
  5. Kazan (Volga region) Federal University
  6. Lobachevsky State University of Nizhni Novgorod
  7. Lomonosov Moscow State University
  8. MEPhI (Moscow Engineering Physics Institute)
  9. Moscow Institute of Physics and Technology (MIPT / Moscow Phystech)
  10. Moscow State Institute of International Relations (MGIMO University)
  11. Moscow State University
  12. Novosibirsk State Technical University
  13. Novosibirsk State University
  14. Peter the Great Saint-Petersburg Polytechnic University
  15. Plekhanov Russian University of Economics
  16. RUDN University
  17. Saint Petersburg State University
  18. Samara National Research University (Samara University)
  19. Samara State Aerospace University
  20. Saratov State University
  21. Southern Federal University
  22. The National University of Science and Technology MISIS
  23. Tomsk Polytechnic University
  24. Tomsk State University
  25. Ural Federal University - UrFU
  26. Voronezh State University

Маълумот ўрнида: юқоридаги рўйхат ҳар йили қайта тасдиқланади (кўпайиши ёки камайиши мумкин).