Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Саккиз ойда ўлим билан тугаган нечта ЙТҲ содир этилди?

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати республика ҳудудида 2020 йилнинг 8 ойида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисидаги статистика эълон қилинди.

Унга кўра, жами йўл-транспорт ҳодисалари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 520 тага ёки 12,6 фоизга камайган бўлиб, ўлим билан боғлиқ 991 та ЙТҲ содир этилган.

Ҳудудлар кесимида қараганда, Самарқандда ушбу давр мобайнида 378 та ЙТҲ юз берган ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 фоизга кўпайган.