Самарқанд Франциянинг “Гала Магазине” журналидан жой олди
Жорий йилнинг 23 июнь куни машҳур «Гала Магазине» француз журналининг тасвирга олиш гуруҳи Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташрифдан мақсад Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларини суратга олишдир. Лойиҳа координатори Ф.Дотюй маълумотига кўра, шу йилнинг сентябрь ойида «Гала Магазине» журналининг мамлакатимиз ҳақидаги махсус рақами чиқарилади. Ҳар бир саҳифа фонида Самарқанд ва Бухоронинг диққатга сазовор жойлари суратлари тасвирланади. Шуни таъкидлаш лозимки, журналнинг умумий саҳифалар сони 100 дан ортиқ бўлиб, унинг 40 бети ўзбек халқининг тарихий-меъморий меросларига бағишланади.
Малумот учун:
♦«Гала Магазине»журнали – Франциянинг мода ва санъатга бағишланган энг нуфузли нашри. Йилига 4 марта босма ва электрон версияда чоп этилади. Журнал ўқувчилари сони 13 миллиондан ортиқ. Босма нашрнинг тиражи 200 минг нусхани ташкил этади.