Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳрида гиёҳвандлик ўсимлиги етиштираётган шахс аниқланди

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2020 йил 14 август куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 5-сон ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-профилактик чора-тадбирлар натижасида Самарқанд шаҳар Беруний кўчасида яшовчи, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси (босқинчилик) 4-қисми билан судланган, 1974 йилда туғилган С.В., шу  йилнинг март ойидан буён 1 миллион сўм эвазига шаҳарнинг Мовароуннаҳр кўчасида жойлашган уйларнинг бирини фуқаро М.А.дан ижарага олиб, у ерда “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини етиштириб келаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.