Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ ижтимоий тармоқда тарқатилган ҳолатга муносабат билдирди

Жорий йилнинг 1 август куни Facebook интернет ижтимоий тармоғида “Кун фотоси” сарлавҳаси остида интернетга қўйилган Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳожатхонаси аҳволи антисанитария ҳолатида эканлиги масъул раҳбар ходимлар томониидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланди:

Ижтимоий тармоқда қайд этилган ҳожатхона Самарқанд шаҳар Спитамен шоҳкўчаси 157-уй манзилида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор Баҳром Турсуновга тегишли бўлган ошхона ҳудудида жойлашган.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ маъмурий биноси (Самарқанд шаҳар Спитамен шоҳкўчаси 157А-уй манзилида жойлашган) мазкур тадбиркорга тегишли бўлган маъмурий бинолар билан туташ ҳудудда жойлашганлиги сабабли ЙҲХБга келган фуқаролар у ердаги ҳожатхонадан фойдаланишади.

Ҳақиқатдан ҳам якка тартибдаги тадбиркор Б.Турсуновга тегишли бўлган ҳожатхона бориб кўздан кечирилганда, антисанитария ҳолатида эканлиги маълум бўлди. Мазкур ҳожатхона ва унинг атрофи тозаланиб, тармоқда қайд этилган камчиликлар бартараф этилди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ ЙҲХБ.