Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилояти аҳолисига февраль ойида 1383 та маиший газ баллон етказиб берилди

"Ўзтрансгаз" газ тарқатиш бўйича Самарқанд филиали томонидан табиий газ етиб бормайдиган ҳудудларда яшовчи аҳолини маиший газ баллонлари билан таъминлаш мақсадида зарур ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2019 йил бошидан истеъмолчиларга берилган газ баллонлар сони 2 минг 953 тани ташкил этди. Жумладан, шу йилнинг февраль ойи давомида 1383 та маиший газ баллонлари етказиб берилди. Ушбу газ баллонлар асосан «Пайариқтумангаз» филиали (150 та), «Челакгаз» филиали (960 та), «Гўзалкентгаз» филиали (223 та), «Ургуттумангаз» филиали (50 та) томонидан табиий газ етиб бормайдиган ҳудудларда яшовчи аҳолига етказиб берилди.