Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилоятидаги сайёр судларда 39 нафар шахс шартли озод қилинди

Вилоят судлари ҳамкорлигида Қўшработ ва Иштихон туманларида тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда фуқаролар билан учрашув, давра суҳбати ва сайёр қабуллар ташкил қилинди. Тадбирларда фуқароларнинг муаммолари ечимини топишда тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.

Хусусан, Қўшработ тумани “Баркамол авлод” болалар маркази биносида ўтказилган сайёр қабул жараёнида 6 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди. Иштихон тумани Халқ қабулхонасида ўтказилган сайёр қабулга 4 нафар фуқаро мурожаат қилди.

Ташкил этилган сайёр судларда 39 нафар шахс, жумладан, 6 нафар аёллар тайинланган жазодан шартли озод қилинди. Шунингдек, маъмурий ишлар юзасидан 19 нафар шахсга нисбатан ишлар тугатилди.