Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда 15 нафар бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди

Самарқанд вилоятида 15 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб чиқди ва реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг барчаси Самарқанд вилоятидан (6 нафари Самарқанд шаҳридан, 4 нафари Тойлоқ туманидан, 3 нафари Оқдарё туманидан, 1 нафардан эса Пайариқ ва Иштихон туманларидан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 6 нафари эркак, 9 нафари аёл, энг ёши каттаси 52 ёшда, ёши кичиги эса 11 ёшда.
Вилоятда шу пайтга қадар 129 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 144 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2156 нафарни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими.