Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда бошқарма ва ташкилотлар ишчи-ходимлари ўртасида “Вилоят ҳокими кубоги учун” мусобақалар ўтказилади

Жорий йилнинг 3-5 декабрь кунлари Самарқанд вилоятидаги бошқарма ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган ишчи-ходимлар ўртасида “Вилоят ҳокими кубоги учун” эркаклар ўртасида мини футбол ва аёллар ўртасида валейбол мусобақалари ўтказилади.

Мазкур мусобақа Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш, ишчи-ходимлар ўртасида соғлом-турмуш тарзини шакллантириш ҳамда уларнинг оммавий спортга бўлган қизишини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Мусобақанинг мини футбол беллашуви Самарқанд шаҳридаги спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида, волейбол мусобақалари Самарқанд давлат университети академик лицейи спорт залида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бугун 2 декабрь куни соат 15:00 да вилоят Матбуот уйида иштирокчилар учун қуръа ташлаш маросими ўтказилади.