Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда бугун қайси мактаблар анъанавий тарзда фаолиятини бошлайди?

Санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари, тиббиёт бирлашмаларининг хулосалари, ўқитувчилардан олинган тест натижалари ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашларининг тегишли қарорларига кўра, пандемия шароитида Самарқанд вилоятидаги умумтаълим муассасаларида таълим жараёнларини босқичма-босқич бошлаш мақсадида 2020 йил 14 сентябрдан бошлаб қуйидаги таълим муассасалар анъанавий тарзда ўз фаолиятини йўлга қўйиши режалаштирилди:

  1. Каттақўрғон шаҳридаги 2-, 3-, 5-сонли мактаб.
  2. Булунғур туманидаги 2-сонли мактаб.
  3. Иштихон туманидаги 7-, 26-сонли мактаблар.
  4. Каттақўрғон туманидаги 2-, 17-, 20-, 27-, 36-, 41-, 50-, 56-, 93-сонли мактаблар.
  5. Нарпай туманидаги 50-, 61-сонли мактаблар.
  6. Оқдарё туманидаги 20-, 12-сонли мактаблар.
  7. Паст Дарғом туманидаги 51-сонли мактаб.
  8. Пахтачи туманидаги 2-, 17-сонли мактаблар.
  9. Самарқанд туманидаги 2-, 4-, 6-, 10-, 13-, 14-, 16, 21-, 25-, 33-, 34-, 36-, 39-, 43-, 44-, 54-сонли мактаблар.

Ота-оналардан мазкур жараёнга масъулият билан ёндашишларини, анъанавий шаклда фаолиятини бошлаётган мактаблар жамоасидан санитария қоидаларига қатъий риоя қилиш, фарзандларимиз ва яқинларимиз саломатлигини сақлашларини сўраймиз.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.